Archive for Category: Yangiliklar

ШИФОКОРЛАР ЖАМОАСИ ҚАШҚАДАРЁГА ЕТИБ КЕЛДИ

Бугун Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан Қашқадарё вилоятида эҳтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги “Эзгулик манзили” хайрия акциясига старт берилади. 🔬Унда Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг юқори малакали...

Read More

БОШҚАРМА БОШЛИҒИ МУСТАҚИЛЛИК ДАРСИНИ ЎТДИ

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Тешаев Қарши шаҳридаги вилоят 2-ихтисослаштирилган мактаб- интернати ўқувчиларини янги ўқув йили билан табриклаб, «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» мавзусида Мустақиллик дарсини ўтди. Дарсда мустақилликнинг ўтган 31 йили давомида қўлга киритилган улкан ютуқлар,...

Read More

ЎҚИТУВЧИ ВА ТАРБИЯЧИЛАР УЧУН ТИББИЙ ТЕКШИРУВЛАР БЕПУЛ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда мактабгача таълим бошқармаси тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи ва тарбиячилар диққатига! Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли топшириғига биноан янги 2022-2023 ўқув йили олдидан вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда мактабгача таълим бошқармаси тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи,...

Read More

“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР – ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!” МАВЗУСИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун!” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Тешаев, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳамда ихтисослаштирилган...

Read More

Қаршида 3-оилавий поликлиника биноси очилди

Юртимизда истиқлол шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Қарши шаҳридаги 3-сон оилавий поликлиниканинг янги биноси фойдаланишга топширилди. Янги объектнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов, шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев, вилоят масъуллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, кенг...

Read More

Яккабоғда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида 2-секторга тегишли олис ҳудудда – Яккабоғ тумани «Учтепа» МФЙдаги 59-мактаб ҳудудида «Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун» шиори остида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилмоқда. – Тиббий кўрик давомида...

Read More

Китоб туманида сўлим манзилда фаолият кўрсатаётган вилоят фтизиатрия шифохонаси 250 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда нафас йўллари, суяк ва ички органлар сили касалликларига чалинган беморлар даволанади

Шифо масканида болалар, 3 та терапия, 2 та жарроҳлик, реанимация, шунингдек, «COVID-19» хасталигидан кейинги реабилитация бўлимлари самарали фаолият юритмоқда. Бу ерда малакали мутахассислар томонидан юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли тарзда амалга оширилмоқда. 🎥 Видеоблогер Умид Нормуратов томонидан тайёрланган лавҳада...

Read More

ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА – ЯНГИ БИНОДА

Косон туманидаги 20-сонли оилавий поликлиниканинг янги биноси фойдаланишга топширилди. Поликлиника бир неча йилдан бери собиқ жамоа хўжалигининг мослаштирилган эски биносида фаолият кўрсатаётган эди. «Обод қишлоқ» дастури доирасида 2 миллиард 232 миллион сўм маблағ ҳисобига бунёд этилган янги бинода ҳудуд...

Read More

МИРОҚИДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИК ДАМ ОЛУВЧИЛАР ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан Шаҳрисабз туманидаги “Мироқи” сиҳатгоҳида дам олаётган, Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидан ташриф буюрган 200 нафар кекса отахон ва онахонлар учун тиббий кўрик ташкил этилди. -Туманимизга бириктирилган Қашқадарё вилояти мутасаддиларидан жуда мамнунмиз, – дейди Қўнғирот...

Read More