Cоғлиқни сақлаш тизимида “103” хизматида эскирган автотранспорт воситаларини босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чоралари кўрилмоқда. Бугун Қарши шаҳрида “Jizzakh Auto” томонидан ишлаб чиқарилган “Volkswagen Caddy” автомобилларининг 22 донадан иборат навбатдаги партияси воҳамиз туманларидаги «Тез ёрдам» хизматларига тақдим этилди. Вилоят «Тез ёрдам» хизмати тизимида кўплаб...
Китоб тумани тиббиёт бирлашмасида шу пайтгача фақат марказда бажарилган кўплаб турдаги юқори технологияли операциялар маҳаллий мутахассислар томонидан амалга оширилмоқда. Биргина жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бу ерда 20 та лапараскопик, 8 та эндопротез, 7 та БИОС усулидаги жарроҳлик амалиётлари...
Қадрли аёллар, азиз онахонлар, муҳтарама опа-сингиллар! Янгиланиш ва яшариш фаслининг энг гўзал айёми – 8 март муборак бўлсин! Баҳорнинг илк байрами бежизга Сиз – азизлар билан боғланмаган. Зеро Аёл латофати баҳор гулларидай нозик, мўъжизакор ва бетакрордир. Бугун жамиятимизнинг ҳеч...
Уларнинг воҳада тиббиётни ривожлантиришга қўшаётган салмоқли ҳиссалари алоҳида эътироф этилиб, самимий тилаклар билдирилди.
Президентимизнинг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига асосан, бир гуруҳ фаол хотин-қизлар юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида қуйидаги тиббиёт ходимлари ҳам бор: «Дўстлик» ордени билан Каипова Гулистан Сарсенбаевна – Республика шошилинч тиббий...
🌱 Ҳозир — ён-атроф яшилликка бурканиб, табиат уйғонмоқда. Аммо бундай ўзгаришлар айрим инсонлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Хўш, бунинг сабаби нима? Илмира Разикова, Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори: 🌳 — Баҳор фаслида дарахтлар гуллаши, ўсимликлардан ажраладиган чанг зарралари...
XXI асрда вақт инсоният учун энг қимматли ресурсга айланди. Шу боис бугун кўпчиликнинг кутишга, навбатда туришга сира тоқати йўқ. Аксарият одамлар ҳар бир иши тез ва осон битишини хоҳлайди. Айниқса, у бемор бўлса. Шу сабабли бугун юртимизда тиббиёт тизимини...
Бугун Сенатнинг ўттиз еттинчи ялпи мажлисида “Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинди. Хусусан, сўнгги вақтларда беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан...
🩺 Даволаш ва ташхис қўйишнинг энг мақбул тизимини жорий этиш, бу орқали аҳолининг умр кўриш давомийлигини узайтириш — тиббиётимиз олдидаги муҳим вазифа. 🗒 Шунга кўра, Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги тегишли қарори асосида юртимизда Франция, Германия, Норвегия, Россия, Сингапур,...
Ихтисослаштирилган марказлар вилоятдаги филиалларининг малакали тор соҳа мутахассислари Миришкор туманининг олис Ободон маҳалласида жойлашган 25-оилавий поликлиникада чуқурлаштирилган тиббий курик ташкил этишди. Жами 307 нафар аҳоли вакили иштирок этган тиббий кўрик давомида фуқаролар лаборатория, ЭКГ, УТТ текширувларидан ўтишди, терапевт, Лор...










