Archive for Category: Yangiliklar

Мустақилликнинг 32 йиллиги арафасида бир гуруҳ тиббиёт фидойилари “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Улар орасида вилоятимиздан ҳам 16 нафар тиббиёт ходими бор. Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази мажлислар залида ўтказилган йиғилишда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Тешаев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди ва уларнинг шарафли ишларида муваффақият тилади.

Read More

РШТЁИМ ҚАШҚАДАРЁ ФИЛИАЛИДА ИЛК МАРТА 3 НАФАР БЕМОРДА НОЁБ КАРДИОЛОГИК ОПЕРАЦИЯЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида илк бор 3 нафар беморда ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш амалиётлари бажарилди. Мазкур юқори технологияли операциялар республика профессор ходимлари ва кардиожарроҳлари томонидан филиал шифокорлари учун маҳорат дарси тарзида амалга оширилди. Айни...

Read More

ТОҒЛАР БАҒРИДАГИ ОЛИС КЎЛ ҚИШЛОҒИДА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ

Шаҳрисабз туманидаги олис тоғлар бағридаги Кўл қишлоғи туман марказидан 85, вилоят марказидан 210 километр масофада, денгиз сатҳидан 2160 метр баландликда жойлашган. Вилоят, Шаҳрисабз ва қўшни туманларнинг жами 38 нафар малакали мутахассиси томонидан қишлоқда ташкил этилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик кўлликларни...

Read More

ССВ: Йил якунига қадар “Тез ёрдам”га яна 610 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” автомашиналари берилади

📌 “Олтин соат” оралиғида беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш — “103” хизматининг энг асосий вазифаси. Бундай паллаларда тиббиёт бригадасининг чақирув манзилига тез ва кечикмай бориши, ўз навбатида, беморларнинг тиббий кўрсатмага мувофиқ шифохонага зудлик билан етказилиши ҳал қилувчи аҳамият касб...

Read More

Олис Миришкор туманидаги Чандир қишлоқ участка шифохонасида яратилган шароитлар шаҳардагидан қолишмайди

Ҳудуддаги 18 298 дан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келаётган муассаса жамоаси сўлим дарахтзор бағридаги шинам биноларда фаолият юритмоқда. Замонавий тиббий асбоб ускуналар ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган, 30 ўринга мўлжалланган шифохонада туғруқхона, ички касалликлар, болалар, “Тез тиббий ёрдам”...

Read More

НЕЙРОХИРУРГИЯ ЙЎНАЛИШИДА ЯНГИ ТИББИЙ УСКУНАЛАР ОРҚАЛИ МУРАККАБ ОПЕРАЦИЯЛАР БАЖАРИЛДИ

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази базасида ташкил этилган Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё минтақавий филиалига замонавий наркоз аппарати ва нейрохирургик операцион микроскоплар келтирилди. Вилоят ҳокимлиги томонидан ажратилган 2 миллиард сўм маблағ эвазига келтирилган янги тиббий ускуналар шарофати...

Read More

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР САМАРАДОРЛИГИ ЙЎЛИДА

Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида “Вилоятда ихтисослаштирилган тиббий хизматни ташкил этиш” мавзусида матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Тешаев мавзуга доир маълумотларни тақдим этди. Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатимизда ихтисослаштирилган тиббий хизматларни янада такомиллаштириш борасида...

Read More

Соғлиқни сақлаш вазирлигида тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан ўтказилган учрашув доирасида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ тадбиркорлар “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Улар қуйидагилар: ▪️Умаров Зохиджон Зияидинович — “Соғлом авлод“ МЧЖ раҳбари; ▪️Акрамов Воҳиджон Рустамович — “Star Orthomed“ хусусий корхонаси раҳбари; ▪️ Артиқов Нурилло Рахматуллаевич — “Зиё нур мед шифо“ МЧЖ раҳбари; ▪️Бердиев Бобир Бахтиёрович — “Kesh medical plaza” МЧЖ раҳбари;...

Read More

КЎКДАЛАДА ШИФОКОРЛАР КЕКСАЛАРНИНГ ДУОСИНИ ОЛИШДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан эълон қилинган «Кексалар саломатлиги ойлиги» доирасида вилоятимизда ҳам бир қатор тадбирлар уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Кўкдала тумани  Мангуюрт маҳалласида жойлашган 1-касб- ҳунар мактабида мазкур ойлик доирасида ўтказилган мақсадли тиббий кўрикда  443 нафар отахон ва...

Read More