Cоғлиқни сақлаш вазирлиги “103” хизматида эскирган автотранспорт воситаларини босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чораларини кўрмоқда.
Бугун “Jizzakh Auto” томонидан ишлаб чиқарилган “Volkswagen Caddy” автомобилларининг 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудлардаги «Тез ёрдам» хизматларига тақдим этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.