Илмира Разикова, Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори: 🩺 — Теридаги қизариш ва тошмалар тез-тез кузатиладиган ҳолат ва бунинг ўзига хос сабаблари бор. Масалан, айрим юқумли касалликлар, дерматологик муаммолар, интоксикация, қон айланишининг бузилиши шундай белиглар билан намоён бўлиши мумкин. 🔬Танадаги тошмалар — кўп шаклли...
🦠 Коронавирус пандемияси даврида дунё бўйича болалар ўртасида турли юқумли касалликларга қарши эмлаш кўрсаткичлари пасайиб кетиши мутахассисларда жиддий хавотир уйғотаётганди. ✅ Вақт ўтиши билан вазият бирмунча ўнгланди. Кейинги пайтларда ўғил-қизлар ўртасида иммунизация тадбирлари жонлангандай бўлди. 💉 Хусусан, ўтган йили жаҳон бўйича 2021 йилга нисбатан...
📊 Бу ҳолат тиббиётда тиннитус деб аталади. Маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг 5-8 фоизи мазкур хасталик билан яшайди. Касаллик, одатда, кексаларга хос. 55-65 ёшдаги кишиларнинг ҳар беш нафардан бири ўзида қулоқ шанғиллаши ҳолатлари кузатилиб туришини айтади. 👂 Бироқ ушбу муаммо ёшларда ҳам учраб турибди. Бу...
🧾 «Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ, мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар барча тиббиёт ташкилотларида беморга мажбурий тартибда халқаро патентланмаган ном бўйича рецепт ёзилиши...
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь билан учрашув ўтказди. Самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқотда қайд этилганидек, давлатларимиз ўртасида тиббиёт соҳасидаги алоқалар кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Бунда Президентимизнинг жорий йил май ойида ушбу мамлакатга ташрифи...
💊 «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатит С га қарши «Даклатасвир» дори воситасининг ўнинчи партиясини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди. 📌 Мазкур инсонпарварлик ёрдами Президентимизнинг шу йил 20-21 февраль кунлари Мисрга расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда «Гепатит...







