Айни пайтда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида марказнинг травматология, урология, режали хирургия, кўкрак жарроҳлиги, пульмонология, неврология, нефрология, ревмокардиология бўлимларида ана шундай барча қулайликларга эга бўлган палаталар фаолияти йўлга қўйилди. Бу орқали топилган маблағлардан шифохона моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, беморлар учун қулайликлар яратиш, кўрсатилаётган...
Марказ етакчи мутахассислари Муроджон Темиров, Сардор Тошмуҳамедов, Қарши филиалининг малакали жарроҳлари Аббос Мажидов, Шокир Лутфуллаев ва Даврон Бердиев томонидан 20 нафар бемор кўзларига сунъий гавҳар қўйилди. Барча операциялар имтиёзга эга беморлар учун бепул ўтказилди. Шунингдек, 50 дан ортиқ бемор кўрикдан ўтказилиб, амбулатор маслаҳатлар берилди.
Донорлик – савобли, шу билан бирга, масъулиятли иш. Донор бўлишга қарор қилган одам қони билан оғир аҳволдаги беморлар ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшишини унутмаслиги, ўзига ғамхўрлик қилишни ўрганиши, соғлом турмуш тарзига амал қилиши ва турли зарарли иллатлардан сақланиши зарур. Хўш, донор бўлишни истаган одам...
Бироқ, ушбу касалликка чалинган беморларнинг донор қонига бўлган эҳтиёжи ҳануз юқори. Шу боис ҳам бугун кўплаб инсонлар юртимиз бўйлаб ўтказилаётган донорлик акцияларида фаол иштирок этиб, кўмакка муҳтож беморларга ёрдам қўлини чўзмоқда. Қуйидаги видеоролик сизни ҳам бу хайрли ишга ундаса, ажаб эмас.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган, вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан «Оққўрғон тажрибаси» асосида Қамаши туманида аҳолининг муаммолари ва ижтимоий аҳволини ўрганиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тиббиёт соҳасига доир мурожаатлар ҳам ўрганилиб, Тўқбой, Самарқанд ва Истиқбол маҳаллаларида...
🗓 Кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг 14-йиғилишида коронавирус пандемиясини яна уч ойга узайтириш бўйича қарор қабул қилинди. 📊 Қўмита аъзолари СOVID-19 дан ўлим кўрсаткичлари бошқа респиратор касалликларга нисбатан юқорилигидан хавотирда эканлигини маълум қилди. Қолаверса, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда мазкур хасталикка...







