Blog

ШИФОКОРЛАР САЙЛИ

🌺 Қаршидаги Наврўз сайлида тиббиёт ходимлари томонидан ташкил этилган павильон бетакрор қадриятларимизни акс эттирган ўзига хос безак ва декорациялари билан сайил аҳлининг кўзларини қувнатиб, барчага байрамона кўтаринки кайфият улашмоқда. 🌷 Дарҳақиқат, Наврўз ва шифокорлар ўртасида бир уйғунлик бор. Бу ҳаётбахш байрам гўё табиатнинг дардларига...

Read More

ОЛИС ЧЎЛҚУВАРДА – ТИББИЙ КЎРИКЛАР

Вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан ўтказилаётган навбатдаги тиббий кўрик Касби тумани марказидан 70 километр масофада жойлашган Чўлқувар маҳалласидаги Ибн Сино оилавий шифокор пунктида ташкил этилди. Чўл қўйнидаги 2845 нафар аҳоли истиқомат қиладиган олис маҳалладан Қарши тугул Касбига бориб, врачга кўриниш...

Read More

Қашқадарёдаги илк «Электрон поликлиника» қандай ишламоқда?

Бугун мамлакатимизда оилавий ҳамда кўп тармоқли марказий поликлиникаларда «Электрон поликлиника» ахборот тизими жорий этилмоқда. Қашқадарё вилоятида ҳам илк бор Қарши шаҳридаги 3-сонли оилавий поликлиникаси «Электрон поликлиника» тизимида фаолият бошлади. Таъкидлаш жоиз, мазкур оилавий поликлиника ўтган йили янгидан бунёд этилиб замонавий шарт-шароитлар яратилган эди. Эндиликда «Электрон поликлиника»...

Read More

Нишон Туман Тиббиёт Бирлашмаси хирург врачлари томонидан устоз шогирд анъанасига мувофиқ Наврўз байрами арафасида ёши улуғ устоз хирургларга эхтиром кўрсатилди

✅ Нишон Туман Тиббиёт Бирлашмасида хирург врачлари М.Бобоев, Ш.Беккаев, Х.Мухаммадиев, Ҳ.Қурбонов, У.Қўйлиевлар томонидан устоз шогирд анъанасига мувофиқ Наврўз байрами арафасида ёши улуғ устоз хирургларга Дониёр бобо Мамадиёров, тиббиёт фанлари номзоди ва олим инсон А.Халиловларга эхтиром кўрсатилди. ✅ Устозлар бежизга пайғамбарларнинг меросхўрлари деб эъзозланмаган. Устозларимиз...

Read More

Косон туман тиббиёт бирлашмаси травматология бўлимида юқори технологияли операциялардан йирик бўғимлар артроскопик операциялари йўлга қўйилди

Косон туман аҳолисига травматологик хизмат яхшилаш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси травматология бўлимида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали мутахассислари билан биргаликда юқори технологияли операциялардан йирик бўғимлар артроскопик операциялари йўлга қўйилди. Косон туман Қуйи Оброн махалласида яшовчи 1973-йил туғилган бемор Бобомуродов Ғофурга ўнг...

Read More

Церебрал фалаж ташхисли болаларни тарбиялаётган оилалар учун мухим янгилик

Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқ дипломатияси марказининг 2023 йил 6 мартдаги 84/23-сонли хатига кўра, Хитой шифохоналари уюшмасининг расмий сайтига церебрал фалаж ташхисли болаларни тарбиялаётган оилалар фойдаланишлари мақсадида, церебрал фалаж ташхисли болаларни реабилитация қилиш муаммоларига бағишланган инглиз ва рус тилларидаги ўқув курслари жойлаштирилди.

Read More