Қайд этиш зарурки, туманда 71 та мактабда жами 4532 нафар, 234 та мактабгача таълим ташкилотида 908 нафар мураббий фаолият кўрсатмоқда. Акция давомида улар профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда скринингдан ўтиш учун таклиф этилмоқда. Акцияда тиббий текширув натижаларига мувофиқ аниқланган касалликлар бўйича давлат кўмагида...
Ўзбекистон МДҲ ва Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори демографик салоҳиятга эга. Юртимизда болалар умумий аҳолининг учдан бир қисмини ташкил этади. Болалар миллий тиббиёт маркази эса болалар тиббиёти бўйича ихтисослашган 4-даражали муассаса сифатида Марказий Осиёда ноёб ҳисобланади. Корея Республикаси билан ҳамкорликда барпо этилган ушбу...
АҚШ олимлари астма касаллигига чалинган беморлар иммунитет тизимининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиб, ўткир яллиғланиш реакциясини тўхтатишнинг янги усулини топди. Энди тадқиқотчилар хасталикнинг оғир шаклида қўлланиладиган иккита муолажа турини синовдан ўтказмоқда. Мутахассислар фикрича, ҳозир астманинг оғир шаклидан азият чекаётган беморларда қўлланилаётган стандарт даво чоралари юқори...
Шифокор бўлиш истагидаги ёшлар келгусида нафақат эгнидаги оқ либоси, балки қалбига ҳам гард юқтирмасликлари лозим. Беморларга ўз жон-жигарлари, яқинларидек муносабатда бўлиш учун эса, аввало, покиза ният, олижаноб мақсад ва қатъий аҳд зарур. Тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчиларининг қасамёди шуниси билан аҳамиятли. 2022-2023 ўқув йилида...
Ҳар куни дунё бўйича юз минглаб одам донор қонига эҳтиёж сезади. Айниқса, онкологик, гематологик касалликларга чалинган инсонлар, бахтсиз ҳодиса туфайли оғир тан жароҳати олган ва мураккаб операцияларга муҳтож беморлар ҳаётини сақлаб қолишда қон муҳим восита саналади. Донорлик эса қон ва унинг компонентларига муҳтож инсонлар...
ССВ: Юртимизда робот-хирург ёрдамида бажарилаётган операциялар АҚШ тажрибаси асосида оммалаштирилади
Ҳозир дунё бўйича мураккаб онкологик касалликларни даволашда фойдаланилаётган робот-хирурглар сони 5 мингтага етган. Шундан қарийб ярми — 2 470 таси АҚШда. Яқинда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Қўшма Штатларга хизмат сафари чоғида худди шу йўналишда Американинг нуфузли университетлари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилган эди....







