Улар орасида вилоятимиздан ҳам 16 нафар тиббиёт ходими бор. Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази мажлислар залида ўтказилган йиғилишда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Тешаев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди ва уларнинг шарафли ишларида муваффақият тилади.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида илк бор 3 нафар беморда ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш амалиётлари бажарилди. Мазкур юқори технологияли операциялар республика профессор ходимлари ва кардиожарроҳлари томонидан филиал шифокорлари учун маҳорат дарси тарзида амалга оширилди. Айни пайтда операция қилинган, 60 ёшни...
Шаҳрисабз туманидаги олис тоғлар бағридаги Кўл қишлоғи туман марказидан 85, вилоят марказидан 210 километр масофада, денгиз сатҳидан 2160 метр баландликда жойлашган. Вилоят, Шаҳрисабз ва қўшни туманларнинг жами 38 нафар малакали мутахассиси томонидан қишлоқда ташкил этилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик кўлликларни мамнун этди. Махсус тиббий бригадалар...
📌 “Олтин соат” оралиғида беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш — “103” хизматининг энг асосий вазифаси. Бундай паллаларда тиббиёт бригадасининг чақирув манзилига тез ва кечикмай бориши, ўз навбатида, беморларнинг тиббий кўрсатмага мувофиқ шифохонага зудлик билан етказилиши ҳал қилувчи аҳамият касб этади. (https://telegra.ph/file/760a605799d6de111ee7f.png)💻 Шу боисдан юртимизда...
Ҳудуддаги 18 298 дан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келаётган муассаса жамоаси сўлим дарахтзор бағридаги шинам биноларда фаолият юритмоқда. Замонавий тиббий асбоб ускуналар ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган, 30 ўринга мўлжалланган шифохонада туғруқхона, ички касалликлар, болалар, “Тез тиббий ёрдам” ва амбулатория бўлимлари мавжуд. -Шифохонамизда...
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази базасида ташкил этилган Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё минтақавий филиалига замонавий наркоз аппарати ва нейрохирургик операцион микроскоплар келтирилди. Вилоят ҳокимлиги томонидан ажратилган 2 миллиард сўм маблағ эвазига келтирилган янги тиббий ускуналар шарофати билан филиалда илк бор микроскопик...







