Ҳукумат қарори (648-сон, 07.12.2023 й.) билан Техникумларда кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 🔰 Низомга кўра, техникумларда кредит-модуль тизимида ўқув жараёни кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа моделига (European Credit Transfer and Accumulation System – ECTS) мувофиқ ташкил қилинади. (https://t.me/huquqiyaxborot/15032) 🏢...
🫁 Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги дунёда юз берадиган ўлим ҳолатлари сабаблари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Ҳозир сайёрамиз аҳолисининг 480 миллион нафари шу дарддан азият чекмоқда. 📊 Энг ёмони, яқин келажакда кўрсаткичлар янада ёмонлашиши мумкин. Хусусан, халқаро тадқиқотчилар гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасига...
Илмира Разикова, Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори: ▶️ — Тадқиқотларга кўра, анафилактик реакциялар 46,5 фоиз ҳолатда дори-дармонларни қабул қилиш оқибатида юзага келади. Бунга сульфаниламидлар, антибиотиклар, талваса (судороги) ва яллиғланишга қарши препаратлар, силга қарши дорилар, зардоблар ҳамда таркибида йод сақловчи контраст моддалар сабаб бўлиши...
🥫Қиш фаслида кўпчилик уй шароитида тайёрланган консерваланган маҳсулотларни истеъмол қилишни маъқул кўради. Бироқ бундай озиқ-овқатлардан заҳарланиш эҳтимоли юқори. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўлим бошлиғи Анвар Шукуров бу борадаги хулоса ва тавсиялари билан ўртоқлашди. ▶️ — Аксарият хонадон бекалари ёз ва куз фаслларида...
📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони қарийб 250 миллион нафарга етган. Бошқача айтганда, ҳар 1000 аҳолидан 58 нафари ушбу хасталикни юқтирган. 📉 Ваҳоланки, ЖССТ 2025 йилга бориб, бу кўрсаткични 26,2 тага туширишни глобал мақсад сифатида белгилаганди....
📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, ҳар йили дунё бўйича 2,6 миллион киши спиртли ичимликлар асоратлари, 8 миллиондан ортиқ инсон эса нотўғри овқатланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмади. 📈 Ҳозир камида 148 мамлакатда алкоголь маҳсулотларига миллий акциз солиғи жорий қилинган. 22 давлатда эса вино...







