Косон туман тиббиёт бирлашмасида, Республика травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институти профессорлари, малакали травматолог шифокорлари билан телемедицина орқали 14 нафар беморларга онлайн консультация, туман травматологлари билан фикр алмашилиб беморларга тўғри йўналиш берилди ва уларнинг узоқларини яқин қилиб ортиқча оворагарчиликлар олди олинди.
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида “Ҳамшира-2023” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти кенгаши ҳамда вилоят ҳамширалар ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган бу тадбирда кўрик-танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 16 нафар ҳамшира ўзаро...
Нишон тумани тиббиёт бирлашмасида илгари фақат марказий клиникаларда бажарилган бир неча турдаги ноёб юқори технологияли операциялар амалга оширилди. Туманнинг Каптарли маҳалласидан шифохонага келтирилган 27 ёшли бемор аёл Ҳ.М.да вилоят онкологлари билан ҳамкорликда “Юқори ўрта лапоратомия чандиқларини ажратиш. Ошқозон ости бези танасидаги ҳосилани радикал олиш...
💉Вилоятда эртага эҳтиёжманд оилалардаги болалар орасида вирусли гепатитнинг А турига қарши оммавий эмлаш ҳафталиги бошланади. 🗓Юртимизда Миллий эмлаш календари асосида 13 турдаги юқумли касалликка, хусусан, гепатит Вга қарши режали вакцинация бепул амалга ошириб келинмоқда. 📌Лекин гепатитнинг А турига қарши вакцинация – пуллик. Бу ҳолат...
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Тешаев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали болалар бўлимида даволанаётган бемор болалар, уларнинг яқинлари ва шифокорлар билан самимий мулоқотда бўлиб, уларни Рамазон ҳайити билан табриклади. Бўлимда даволанаётган 12 нафар болажонга шифокорлар жамоаси номидан ҳайит...
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Қашқадарёга хизмат сафари чоғида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, бу ерда йўлга қўйилаётган болалар кардиожарроҳлиги бўлими фаолияти билан яқиндан танишди. – Бўлимимиз ташаббусли бюджет танловлари орқали кардиожарроҳлик амалиётлари ўтказишга доир 1 миллиард 200 миллион сўмлик энг замонавий...







