Бир гуруҳ тиббиёт соҳаси фидойилари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тиббиёт соҳаси таълими тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини тақдирлаш тўғрисида»ги Қарори билан қашқадарёлик бир қатор соҳа ходимлари юксак эътирофга сазовор бўлди

Жумладан,
«Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан

Эшмуротов Холмон Шомуротович – Қарши Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумининг ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари

Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирининг алоҳида ташаккурномаси билан

Алиқулов Муҳиддин Муҳаммадиевич- Шаҳрисабз Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми  хирургия кафедраси мудири

Қудратова Дилфуза Шоназаровна-Шаҳрисабз Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ўқув бўлими мудири

Эшниёзова Муҳайё Шукуровна-
Қарши Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми касбий фанлар кафедраси мудири

Ходжаева Моҳира Ўлмасовна-Қарши Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми касбий фанлар кафедраси мудири

Тиббиёт соҳасидаги фидойи устозларимизни ушбу эътироф билан қутлаб қоламиз!