Перловка универсал ёрма ҳисобланади: у арзон ва сақлаш муддати узоқ махсулотлар сафига киради.
Кўпинча ошхона ва касалхоналарда ушбу махсулотдан кўп фойдаланиш сабабли, Перловкани паст баҳоли маҳсулот сифатида кўрилади. Лекин бу фикрга бориш катта хато ҳисобланади.
Перловка таркибида тола ва кўп миқдорда фойдали аминокислоталар мавжуд. Мисол учун, лизин тери учун фойдали бўлган коллаген ишлаб чиқаради. Перловка таркибидаги калий юракка фойдали таъсир кўрсатади.
Перловка ҳам ичакларни юмшоқ тозалашга, шлак ва шлаклардан халос бўлишга ёрдам беради. Бу ўз қоматига риоя қиладиган ва соғлом турмуш тарзини олиб борадиган инсонлар учун жуда фойдали.