Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ф.Ташпулатов тиббиётда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида хизмат сафари билан Туркияда бўлди.
Ташриф давомида Истанбул шаҳрида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) бўйича бўлиб ўтган халқаро конференция доирасида Туркиянинг кўп тармоқли шифохоналарни бошқариш билан ном қозонган “Sam Yapi Group” компанияси раҳбари билан G2B форматда учрашув ўтказилди.
Мулоқотда компания фаолияти, Туркия ва бошқа хориж давлатларида кўрсатилаётган тиббий хизмат турлари бўйича атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, компания раҳбари келгусида давлат-хусусий шериклик асосида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида гемодиализ марказларини ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Sam Yapi Group” компанияси ўртасида ушбу лойиҳа бўйича қиймати 10 млн АҚШ долларилик англашув меморандуми имзоланди.