Сариқ рангли салат баргининг фойдалари ҳақида

Испаниялик олимлар ўзида бета-каротин моддасини жуда кўп сақловчи сариқ рангли салат баргини етиштириш усулини ихтиро қилдилар. Маълумки, бета-каротин моддасининг соғлиқ учун аҳамияти жуда муҳим. Асосийси, бу модданинг инсон танасидаги етишмовчилиги А витамини танқислигига сабаб бўлиши мумкин.