Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида Президентимиз қарор ва фармонлари ижроси, бирламчи тиббий-санитария ёрдами, тиббий бригадалар фаолияти, скрининг ва профилактик кўриклар, стационар ва кундузги бўлимларда даволаш-ташхислаш ишлари ССВнинг амалдаги клиник протоколлари асосида олиб борилганлиги, электрон тизимда ишлаш, дорихона фаолияти, кадрлар таъминоти, қурилиш-таъмирлаш ва молиявий-хўжалик ишлари ҳолатларини ўрганиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ бугун галдаги 7-ҳудуд – Нишон туманида комплекс ўрганишлар олиб борди.
Малакали мутахассислар томонидан тумандаги тиббиёт ходимларига зарур тавсиялар берилди.
Ўрганиш якунлари бошқарманинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида таҳлил қилинади.