Бугун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг бир гуруҳ масъуллари, шунингдек, вилоят даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Қарши тумани муассасаларида ислоҳотларнинг боришини ўрганишди.
Тадбир аввалида туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилган йиғилишда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Анвар Қобилов ўрганишдан мақсад ҳудудда тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш эканлигини алоҳида қайд этди.
Ишчи гуруҳ аъзолари тиббиёт бирлашмасида барча йўналишларда ҳолатларни кўздан кечириб, ўз тавсияларини беришди.
Маълумки, Президентимиз воҳамизга ташрифи чоғида мазкур туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, бир қатор танқидий фикрларни қайд этган эди. Хўш, ўтган вақт давомида бу ерда қандай ишлар амалга оширилди?
Ўрганишда шу саволларга жавоб изланди. Якуний хулосалар бошқарманинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида таҳлил қилинади.