Президентимиз топшириғига кўра «Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла» тамойили асосида кенг кўламли хайрли ишлар олиб борилаётган Касби туманидаги Обод Некўз маҳалласида – 7-сонли оилавий поликлиника Бойдоқчи филиалида вилоят ва туман марказидан борган малакали мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди.
Унда вилоят шифохоналаридан эндикринолог, кардиолог, ЛОР, дерматолог, психиатр, невропатолог, офтальмолог, уролог мутахассислари иштирокида лаборатория, ЭКГ ва скрининг текширувлари ўтказилди. Бундан ташқари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мобиль поликлиникаси ва мобиль офтальмология автобуслари имкониятларидан самарали фойдаланилди.
Тадбирда 466 нафар фуқаро кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 157 нафарида турли касалликлар аниқланди. Шундан 14 нафарига туман марказий шифохонаси, 3 нафарига вилоят тиббиёт муассасаларида даволаниш учун йўлланмалар берилди.