ЖССТ болалар ва ёшлар ўртасида юз бераётган ўлим ҳолатларининг асосий сабабини маълум қилди

🌎 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган навбатдаги глобал ҳисобот болалар ва ёшлар ўртасида юз бераётган ўлим ҳолатларининг асосий сабаби таҳлилига бағишланди.

📊 Унда қайд этилишича, дунёда ҳар дақиқада икки киши йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳаётдан кўз юммоқда. Бу ҳолат 5 ёшдан 29 ёшгача бўлган болалар ва ёшлар ўртасида содир бўлаётган ўлим кўрсаткичларининг асосий омили бўлиб қоляпти.

📉 Таҳлилларга кўра, 2010-2021 йиллар давомида фақат 10 та давлат йўл-транспорт ҳодисаларидан ўлим кўрсаткичларини 50 фоиздан кўпроқ қисқартиришга эришган.

📍 Улар сафида Беларусь, Дания, Япония, Литва, Норвегия, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари етакчи. Шунингдек, яна 35 мамлакатда 30-50 фоиз пасайиш тенденцияси кузатилган.

📈 Йўл-транспорт ҳодисаларининг энг кўп сони – 28 фоизи Жануби-Шарқий Осиё, энг ками – 5 фоизи Европа минтақасида қайд этилган. Ҳар 10 ўлим ҳолатидан 9 таси паст ва ўрта даромадли мамлакатларда содир бўлмоқда.

🔎 Бу каби ҳалокатлар қурбонларининг 53 фоизи йўл ҳаракатининг «заиф қанташчилари»дир. Улар қуйидагилар:

🚶23 фоизи — пиёдалар;

🏍 21 фоизи — икки ёки уч ғилдиракли мотоцикль ҳайдовчилари;

🚲 6 фоизи — велосипедчилар;

🛵 3 фоизи — электрон скутер каби микромобиль воситалар бошқарувчилари.

🚗 Енгил автомашиналар ҳайдовчиларининг ҳалок бўлиши билан боғлиқ ҳодисалар эса бирмунча камайган ва дунёдаги умумий ўлим кўрсаткичининг 30 фоизини ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.