🌨 Қиш фаслида ҳаво совиб, турли мавсумий инфекцион касалликлар авж олади. Улар орасида кенг тарқалганларидан бири бодомсимон безлар яллиғланишидир.
👅 Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу хасталик ўз вақтида даволанмаса, кўпинча жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Бироқ консерватив даволаш усуллари доим ҳам ижобий самара берадими? Агар бундай бўлмаса-чи?!
❓Ушбу саволларга олий тоифали шифокор Санжар Мавлонов жавоб берди.
❇️ — Бодомсимон безлар яллиғланиши юқумли касаллик бўлиб, уни оғиз бўшлиғи ёки ташқи муҳитдан тушган турли микроблар чақириши мумкин, — дейди шифокор. — Булар:
🦠 вируслар;
🔬 бактериал инфекциялар.
🌡 Кучли томоқ оғриғи, қуриши, юқори тана ҳарорати хасталик белгиларидир.
🫀 Бодомсимон безлар яллиғланиши асоратлари билан хавфли ҳисобланади. Унга ўз вақтида эътибор бермаслик жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
💊 Яқин йилларгача ангинадан фақат уни олиб ташлаш орқалигина қутилиш мумкин, деб ҳисобланарди. Бироқ бугунга келиб консерватив даволаш усуллари орқали ҳам бу касалликдан халос бўлиш мумкин. Бироқ хасталик сурункали тусга кирса, яъни:
📌 кучли йиринглаш, оғриқ, юқори иситма кузатилса;
📌 ҳар 3-6 ҳафтада, йилига 7 мартадан кўп қайталанса;
📌 йирингли жараёнлар ривожланса;
📌 безлар катталашиб, нафас олиш қийинлашса;
📌 консерватив даво самара бермаса;
📌 юрак, буйрак ва бўғимларда асоратлар кузатилса, ангинани жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш тавсия этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.