Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтказилган Янги йил байрами бемор болажонларга ўзгача завқ улашди

Қорбобо ва Қорқиз ташрифи, театрлаштирилган Янги йил томошалари болалар ва уларнинг яқинларини беҳад қувонтирди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ғанишер Умирзоқов ва марказ раҳбари Тўлқин Расулов болажонларга байрам совғаларини топширишди.

Қайд этиш зарурки, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолиятида якунланаётган 2023 йил ютуқларга бой бўлди. 475 ўринли, 18 та бўлим фаолият кўрсатаётган мазкур марказда шу йилда болалар кардиохирургияси бўлими фаолияти йўлга қўйилиб, бу йўналишда 50 дан ортиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Шунингдек, бажарилган лазерли эндоурологик операциялар ва бошқа йўналишдаги юқори технологияли амалиётлар аҳолининг узоғини яқин, мушкулини осон қилмоқда. Бир қатор қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди, хусусан, бунёд этилган замонавий кутиш зали беморларнинг яқинлари учун катта қулайлик яратди.