Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали болалар бўлимида даволанаётган болаларни йўқлаб, уларга Янги йил совғаларини топширди.

Вилоят ҳокимига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Алишер Бобоев ва бошқа масъуллар ҳамроҳлик қилишди.

Файзли даврада болажонлар ўзлари ёдлаган шеърлардан ўқиб бердилар, Қорбобо ва қувноқ эртак қаҳрамонлари билан яйраб рақсга тушишди.

Вилоят ҳокими болаларнинг оналари билан суҳбатлашди, яратилган шароитлар билан қизиқди, болажонларнинг тезроқ соғайиб кетишларини тилади.
Шунингдек, филиал шифокорлари билан мулоқотда бўлиб, уларга байрам тилакларини билдирди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.