👨🍳 Фаолият юритаётган 30 мингдан зиёд ўрта тиббиёт ходимидан 8600 дан ортиғи ёшлардир.
✈️ Биргина 2023 йилда 20 нафар шифокоримиз Россия, Беларусь, Ҳиндистон, Туркия каби хорижий давлатларда малака оширган бўлса, уларнинг ярмини ёшлар ташкил этади.
💼 Қайд этиш зарурки, бугун воҳамизда ёш шифокорлар йирик тиббиёт муассасаларини ҳам бошқаришмоқда.
❗️Соғлиқни сақлаш вазирининг ёшлар билан мулоқотидан воҳамиз вакиллари ҳам ўзларига катта мотивация олишди.
⚡️Мулоқотдан сўнг вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Алишер Бобоев ёш тиббиёт ходимлари ва талабалар билан самимий суҳбатлашди, уларнинг ўй-фикрлари, таклифлари билан қизиқди, ўз маслаҳат ва тавсияларини берди. Шунингдек, масъулларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича мулоҳазалари ҳам муҳокама этилди.