Амрилло Иноятов,
Cоғлиқни сақлаш вазири:
— Охирги 7 йилда тиббиёт тизимини ислоҳ қилиш ва тиббий хизматлар сифатини оширишда Давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборлари натижасида катта ўзгаришлар қилинди.
💰Энг аввало, соғлиқни сақлаш тизимига ажратилаётган маблағлар ҳажми 2016 йилга нисбатан 5 баравар оширилди (5,5 триллион сўмдан 30 триллион сўмга).
🏢 Ҳудудларда 2 мингта поликлиника, оилавий шифокор ва маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилди.
🩺 Республика ихтисослаштирилган марказлар томонидан янги даволаш ва диагностика усулларини Марказда ва ҳудудларда татбиқ қилиш орқали, аҳолига тиббий хизматни янада яқинлаштирмоқда.
🩻 Авваллари фақатгина чет элда бажарилган юқори технологик операциялар нафақат Тошкентда, балки вилоятлар марказлари, ҳатто, туманлар даражасида бажарилиши йўлга қўйилмоқда.
⚙️ Миллий тиббиётимиз тарихида илк бор роботохирургик амалиётлар татбиқ этилди.
💡 Мана шу юқори технологик жарроҳлик амалиётларида айнан Сиз каби ёшларнинг ҳам фаол иштироки мени қувонтирмоқда.
📌 — 2023 йил ўзбек тиббиётида ёшларга берилган кенг имкониятлар билан ҳам эсда қоларли бўлди, дея оламиз.
📌Соғлиқни сақлаш тизимида муҳим трансформация жараёнлари амалга оширилмоқда.
📌АҚШ, Германия, Туркия, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Венгрия, Озарбайжон, Россия, Беларусь билан ҳамкорликда форумлар, ҳафталиклар, ойликлар ўтказилди.
📌Жорий йилда Тошкент тиббиёт академияси ва Бухоро давлат тиббиёт институтларининг янги бинолари фойданалишга топширилди. Юртимиздаги қатор тиббиёт олий ўқув юртлари хорижда ўз ваколатхоналарини очди.
📌Ўзбекистон тиббиёт таълимида илк бор ҳамшираларга олий таълим берувчи Ҳамширалар академиясига асос солинди. Унинг таркибида Туркия Соғлиқ билимлари университути билан қўшма факультет ташкил қилинди.
📌Шунингдек, Ўзбекистонда илк бор талабаларга “Соғлиқни сақлаш вазири стипендияси” жорий қилинди.
✅ — Ҳурматли Президентимиз ёш мутахассисларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб бир қатор имконият, имтиёзлар бермоқдалар.
✅ Жумладан, тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган, чет тилидан халқаро сертификатга эга бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш амалиёти йўлга қўйилди.
✅ Ёш иқтидорли шифокорларнинг ойлик маошларига 1 млн.сўмдан қўшимча устама берилмоқда.
✅ Олис ва чекка ҳудудларда фаолият юритиш учун борган мутахассисларга ҳар ойда 2 млн.сўмдан қўшимча маош, уй-жой берилиб, клиник ординатурага имтиҳонсиз қабул қилинмоқда.
✅ Фан номзодларининг ойлик маошларига 30 фоиз, фан докторларига 60 фоизгача қўшимчалар тўланмоқда.
✅ Жорий йилнинг ўзида 1200 нафардан зиёд мутахассисларнинг хорижда малака ошириши билан боғлиқ харажатлар вазирликнинг махсус фонди томонидан тўлаб берилди.
✅ “Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмагида тиббиёт йўналишида 72 нафар ёшларимиз АҚШ, Германия, Япония, Франция, Корея, Туркия, Италия каби давлатлардаги университетларда бакалавриат, магистратура, резидентура ва доктарантурада таҳсил олмоқда.
✅ Бундан ташқари, грант асосида 200 нафардан зиёд ёшларимиз хорижий университет ва клиникаларда илмий изланишлар олиб боряпти.
📌АҚШнинг Вебстер университетига “Тиббиёт муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш” дастури бўйича 50 нафар ўзбекистонлик ёш мутахассис давлат ҳисобидан ўқишга юборилади.
📌11 та тиббиёт олий таълим муассасалари ва 74 та тиббиёт техникумларида бепул тил ўргатиш марказлари ташкил этилади.
📌Тиббиёт олий таълим муассасалари талабалари каби, тиббиёт тизимида ишлаётган ёшларда IELTS, ТОEFL ва унга тенглаштирилган тил сертификатларига эга бўлганларни ҳар ойда 1 млн.сўм миқдорида рағбатлантириш механизмлари жорий этилади.
📌Ёшлар орасида (30 ёшгача) докторлик диссертациясини ёқлаган ҳар бир илмий изланувчига ва унинг илмий раҳбарига 30 млн.сўмдан пул мукофоти берилади.
Агар изланувчи аёл киши бўлса 50 млн.сўм берсак, менимча адолатли бўлади.
📌 100 нафар бакалавриат ва 100 нафар тиббиёт техникумлари талабалари, 50 нафар магистр ва клиник ординатура талабалари учун хорижий давлатларнинг (Россия, АҚШ, Германия, Туркия, Корея, Франция, Япония) университет клиникаларида вазирлик маблағлари ҳисобидан “Ёзги амалиёт мактаблари” доимий равишда ташкил этилади.
📌Иқтидорли 20 нафар магистрантларни хорижий давлатларнинг (Россия, АҚШ, Германия, Туркия, Корея, Франция, Япония) университетларда вазирлик маблағлари ҳисобидан 1 семестрдан кам бўлмаган муддатда академик мобиллик дастурлари жорий этилади.
📌Ҳар йили 30 нафар докторантларни хорижий давлатларнинг (Россия, АҚШ, Германия, Туркия, Корея, Франция, Япония) илмий текшириш лабораторияларида вазирлик маблағлари ҳисобидан стажировкалари ташкил этилади.
📌Барча тиббиёт муассасалари бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан клиник ординатура ва магистратура талабаларининг контрактлари тўлаб бериш орқали шифокорларга бўлган эҳтиёжини қоплаш амалиёти жорий қилинади.
📌Импакт фактори юқори бўлган хорижий журналларда мақолалар чоп этиш учун зарур бўлган маблағлар қоплаб берилади.
📌 8500 нафар дояни Туркия ҳамда Беларусь давлатлари стандартлари асосида бепул қайта тайёрлаш тизими жорий қилинади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.