Косон туман тиббиёт бирлашмасида кенгайтирилган йиғилиш

2023 йил 31 октябр куни Косон туман тиббиёт бирлашмасида бирлашмага карашли КТМП, ОП, ОШПлар бошлиқлари, бош хамширалар, Косон туман Марказий шифохонаси бўлим бошликлари, барча шифохоналар бош врачлари иштирокида “Ўзбекистон 2030” стратегиясига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон 2030 стратегияси мазмун ва мохияти хақида бирлашма бошлиги Ф.Р.Турсунов томонидан тушунтиришлар берилди.