📈 «Ўзбекистон — 2030» стратегиясига кўра, юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражаси 70 фоизга етказилади.
🩻Катта ёшдаги (40 ёш ва ундан юқори) аҳоли орасида қандли диабет ва артериал гипертония касалликларининг эрта босқичида аниқлаш кўрсаткичини 2 баробарга ошириш кўзда тутилган.
🫀 Шунинг доирасида 30-69 ёшдаги аҳоли орасида ҳар 100 минг нафар аҳолига нисбатан юрак-қон томир, қандли диабет, сурункали респиратор касалликларидан ўлим кўрсаткичи 30 фоизга камайтириш мўлжалланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.