Мазкур юқори технологияли операциялар Давлат тиббий суғурта жамғармаси ҳисобидан ташкил этилди.
Жарроҳлик амалиётлари филиалнинг моҳир кўз жарроҳлари Аббос Мажидов, Шокир Лутфуллаев, Жамол Қодиров ҳамда марказдан келган малакали мутахассис Муроджон Темиров томонидан муваффақиятли тарзда бажарилди.
Мутахассислар томонидан 90 дан ортиқ беморлар кўрикдан ўтказилиб, зарур тавсиялар берилди.