Мисрдан гепатит С га қарши дори воситасининг ўнинчи партияси келтирилди

💊 «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатит С га қарши «Даклатасвир» дори воситасининг ўнинчи партиясини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди.
📌 Мазкур инсонпарварлик ёрдами Президентимизнинг шу йил 20-21 февраль кунлари Мисрга расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда «Гепатит С касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича» сайловолди ташаббусининг ижроси доирасида амалга оширилди.

🏥 Умумий ҳажми 3 минг донадан ортиқ «Daclatasvir-60 mg» препаратлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

‼️ Қайд этиш жоизки, Миср гепатит В ва С вирусларига қарши курашиш борасида дунё бўйича катта муваффақиятларга эришган. Айни пайтда мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ бўлгани эътироф этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.