🔬Мамлакатимизда шаклланган шошилинч тиббий ёрдам хизматининг инсон ҳаёти ва саломатлигини асрашдаги ўрни ниҳоятда муҳим. Шу сабабли юртимизда ушбу соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🏥 Айтиш лозимки, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиаллари томонидан 2023 йилнинг ўтган 5 ойи давмомида 153 минг нафар беморга амбулатор, 48 минг нафар беморга эса стационар шароитда шошилинч тиббий хизмат кўрсатилди.
🛏 Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур муассасада трансплантология, мия ва юрак-қон томир патологиялари корпуси тўлиқ ишга туширилди. Натижада ҳозиргача бу ерда жами 800 нафар бемор амбулатор тиббий кўрикдан ўтказилиб, 45 нафарида юқори технологик операциялар муваффақиятли бажарилди.
👩⚕️Шу билан бирга, марказ ва унинг ҳудудий филиалларига жами 87 нафар хорижий давлат фуқаролари даволаниш учун мурожат қилган. Муассасанинг 412 нафар мутахассиси ўз иш жойида, 82 нафари марказларда ҳамда 30 нафари хорижда қайта тайёрланди.
🩺 Қолаверса, жорий йилнинг ўтган даврида марказ амалиётига 14 турдаги, вилоят даражасида 5 турдаги янги жарроҳлик ва диагностика усуллари татбиқ қилинди.
🫀Мисол учун, марказнинг Бухоро вилоят филиалида юрак нуқсонларини бартараф этиш ва ўткир миокард инфарктида аорта-коронар шунтлаш операцияси йўлга қўйилди. Натижада ўткир миокард инфарктидан ўлим кўрсаткичи 10 фоизга камайишига эришилди.
‼️ Шунингдек, айни пайтда Тошкент шаҳрида хорижлик мутахассислар иштирокида кўкрак аортаси аневризмасида интервенцион аортага стент-графт ўрнатиш амалиёти бажариб келинмоқда. Этиборлиси, бугунгача 4 нафар беморда ана шундай операция муваффақиятли ўтказилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.