Вилоятимизга тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигини ўрганиш мақсадида юборилган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишчи гуруҳлари фаолияти давом этмоқда

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази директори Зарифжон Ашуров мазкур йўналишда марказнинг вилоят филиали ҳамда вилоят 1-сонли асаб-руҳий касалликлар диспансерида бўлиб, муассасалар фаолияти билан танишди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги “Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тпдбирлари тўғрисида”ги ПҚ-196-сон қарори асосида ихтисослаштирилган психиатрия ва наркология ёрдамини кўрсатишнинг ягона вертикал бошқарув тизими жорий этилиб, тизимни такомиллаштириш бороасида бир қатор вазифалар белгиланган эди. Марказ раҳбари мазкур вазифалар ижроси юзасидан зарур тавсия ва тушунчаларни берди.