Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғи ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи асосида Қашқадарё вилояти тиббиёт тизимида ислоҳотлар натижадорлигини ўрганиш мақсадида ССВ ишчи гуруҳлари вилоятимизнинг Косон,  Нишон ва Миришкор туманларида самарали фаолият олиб боришмоқда.

Ишчи гуруҳ таркибидаги вазирлик мутасаддилари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ҳамда пойтахтдаги бир қатор тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва малакали мутахассислари туманлардаги бирламчи тиббий-санитария муассасаларида бўлиб, улар фаолиятини такомиллаштириш, ихтисослаштирилган тиббий хизматларни халқимизга янада яқинлаштириш, ислоҳотлар самарадорлигини ошириш борасида амалий ёрдам кўрсатмоқдалар. Пойтахтлик мутахассислар кўриклари ва қимматли тавсиялари ҳудудлар аҳолисини мамнун этмоқда.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.