Ҳудуддаги 18 298 дан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келаётган муассаса жамоаси сўлим дарахтзор бағридаги шинам биноларда фаолият юритмоқда. Замонавий тиббий асбоб ускуналар ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган, 30 ўринга мўлжалланган шифохонада туғруқхона, ички касалликлар, болалар, “Тез тиббий ёрдам” ва амбулатория бўлимлари мавжуд.
-Шифохонамизда ўтказилган тиббий кўрикда 930 нафар фуқаро малакали шифокорлар маслаҳат ва тавсияларидан баҳраманд бўлди, – дейди бош шифокор, “Дўстлик” ордени соҳиби Сайфулла Шаропов.- Уларнинг 54 нафарида турли касалликлар аниқланди, 17 нафари стационар даволанишга йўналтирилиб, қолганларига амбулатор шароитдаги муолажалар тавсия этилди.
Яна бир эътиборли томони, бу ерда тиббий бригада оилавий ҳамширалари электр скутерларда ҳудудни айланиб, тиббий хизмат кўрсатишмоқда.