❗️Хасталикни даволашдан кўра унинг олдини олган афзал. Бу тамойил бугун Ўзбекистон тиббиётидаги энг устувор вазифага айланган.
🗓 Хусусан, шу йил январь-май ойларида юртимиз бўйича:
📊 18-40 ёшдаги 3,2 млн. нафар аҳоли профилактик тиббий кўрикдан ўтказилиб, касалликлари мавжуд беморлардан 243 минг нафари амбулатор ҳамда 28 минг нафари стационар шароитда соғломлаштирилди.
📈 40 ва ундан катта ёшдаги 2,7 млн. фуқаро манзилли скрининг билан қамраб олинди. Улардан 52 минг нафарида ҳаётида илк бор юрак қон-томир, 10 минг нафарида қандли диабет касалликлари аниқланди.
👫 Мактабгача таълим ташкилотларидаги жами 2 млн. 31 минг нафар тарбияланувчидан 592 минг нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, турли хасталиклар аниқланган 113 минг нафарини соғломлаштириш чоралари кўрилди.
👧🏻 7,9 млн. нафар мактаб ўқувчисидан 3,2 млн. нафари тиббий текширувлардан ўтгач, уларнинг 932 минг нафарига турли касалликлар ташхиси қўйилиб, 774 минг нафари саломатлигини тиклаш имкониятидан фойдаланди.
🩺 Онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш мақсадида 990,4 минг нафар хотин-қиз скрининг текширувидан ўтказилди.
💉 Касаллик аниқланган 2 427 нафар аёлдан 2 369 нафари соғломлаштирилди.
Шунингдек:
🔎 Йил бошидан буён 2-10 ёшли жами 6,2 млн. нафар ўғил-қиздан 1,3 млн. нафарида гельминтларни барча ривожланиш фазаларида йўқотишга қаратилган даволаш-профилактика тадбирлари амалга оширилди.
💊 3-15 ёшдаги 3 млн. нафар бола, 5,9 млн. нафар ҳомиладор ва эмизувчи аёл йод препаратлари билан таъминланди.
💊 5,9 млн. нафар 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларнинг 600 минг 563 нафарига темир препаратлари, 578 минг 739 нафарига фолий кислотаси берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.