🩺 АҚШнинг Мичиган университети олимлари қулоқларда пайдо бўладиган ички шовқиндан халос бўлишнинг самарали усулини топди.
🎧 Бунинг учун шахсий стимуляция учун мўлжалланган ва махсус дастурга эга портатив қурилма ясалиб, тадқиқот иштирокчиларига берилди.
📈 Олти ҳафталик синов якунида электротерапия ва товуш муолажаси комбинацияси орқали қатнашчиларнинг 60 фоиздан ортиғида қулоқдаги шовқин белгилари йўқолди.
‼️ Шу боис мутахассислар янги даволаш усули мазкур хасталикдан азият чекаётган миллионлаб инсонлар дардига малҳам бўлишига умид билдирмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.