Ҳурматли журналистлар, соҳанинг фидойи ва жонкуяр вакиллари!
Авваламбор, Сизларни бугунги касб байрамингиз — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман. (https://telegra.ph/file/f648d077aa65b9a130655.png)
Президентимиз томонидан йўлланган байрам табригида қайд этилганидек, халқимиз сиз, азизларни демократик матбуотнинг асосий шарти ва талаби бўлган холислик, ҳаққонийлик, миллий манфаатларимизга содиқлик каби принципларга амал қилиб, ўз билим ва салоҳияти, ўткир қалами ва ҳароратли сўзи билан жамоатчиликка ижтимоий жараёнлар моҳиятини англаб етишга кўмаклашадиган, уларни бузғунчи ахборот хуружларидан ҳимоя қиладиган фидойи инсонлар деб билади.
Бу — юртимизда фаолият юритаётган 2140 та оммавий ахборот воситаси, хусусан, 745 та интернет нашрида меҳнат қилаётган журналистларга берилган энг муносиб эътироф.
Хабарингиз бор, бугун соғлиқни сақлаш тизимида кенг қамровли трансформация жараёнлари бошланган. Тиббиётни халққа янада яқинлаштириш учун барча имкониятлар ишга солиняпти.
Ана шу янгиланишларни кенг жамоатчиликка етказишда доимо биз билан ҳамфикр, ҳамқадам, елкадош бўлиб ишлаётган сўз ижодкорларини ҳамиша қадрлаймиз.
Тиббиёт соҳасини ёритишга ихтисослашиб, бу тизимни ипидан игнасигача ўрганиб, тезкор ва таъсирчан материаллар, кўрсатув ҳамда лавҳалар тайёрлаётган қалам аҳлини ўз соҳасини мукаммал эгаллаган шифокорлар билан тенг ўринга қўямиз.
Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, юртдошларимизни тиббиётга оид энг ишончли ва холис ахборотлар билан таъминлаш, тизимдаги муаммоларни биргаликда ҳал этиш каби муҳим жабҳаларда журналист ва блогерларнинг биз билан ҳамкорлиги соҳага масъул раҳбар сифатида мени жуда қувонтиради.
Азиз дўстлар, қадрдонларим!
Сизларни бугунги касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, қуч-қувват, ижодий парвоз тилайман. Қаламингиз ҳамиша ўткир бўлсин!
Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири.