РОССИЯНИНГ НУФУЗЛИ КЛИНИКАЛАРИ БИЛАН МЕМОРАНДУМЛАР ИМЗОЛАНДИ

Икки кун давомида Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форумида вилоятимиз вакиллари ҳам фаол иштирок этишди.

Форум асносида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси,  Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали ҳамда Санкт-Петербург шаҳридаги «Мариинский» тиббиёт муассасаси клиник базаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Ставрополь давлат тиббиёт университети, республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали ҳамда Москва шаҳридаги П.А.Герцен номли онкология илмий тадқиқот институти, республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали ва Ставрополь давлат тиббиёт университети ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича меморандумлар имзоланди.