Тинч элда ҳеч бир нарса болалар қувончига тенг бўлолмайди

1 июнь – «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» байрами муносабати билан вилоят ҳокими Муротжон Азимов республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоятимиз филиалида даволанаётган болажонларни байрам билан табриклади.

Уларга совға-саломлар улашиб, бир дунё қувончига сабаб бўлди.

Шунингдек, у ерда беморлар учун яратилган шароитлар бўйича шифокорларнинг таклифларига қулоқ тутди.