Муротжон Азимов: Болаларнинг бемори бўлмасин

1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоят ҳокими Муротжон Азимов вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, (https://t.me/qashmatbuot/3369) бемор болажонларни табриклади. Болалар орасида беморлар бўлмаслиги учун Президентимиз барча имконият ва шароитларни яратиб бераётганини қайд этди. Бемор болаларни ўйинчоқлар билан сийлади.

Театрлаштирилган томошалар ва концерт дастури даврага файз улашди. Болажонлар учун байрам дастурхони ташкил этилди.

Шу куннинг ўзида марказда яна бир автотураргоҳ, замонавий кутиш зали ва болалар кардиожарроҳлиги бўлимининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Кардиожарроҳлик бўлими ташаббусли бюджет танловлари орқали кардиожарроҳлик амалиётлари ўтказишга доир 1 млрд. 200 млн. сўмлик энг замонавий тиббий ускуналар билан таъминланди.

Энди қашқадарёлик туғма юрак нуқсони бор болажонларнинг яқинлари хориж ёки пойтахт клиникаларига қатнаб овора бўлишмайди.