САНЪАТ АРБОБИ ЁШЛАРНИ ОИТСдан ОГОҲ БЎЛИШГА ЧАҚИРДИ

Вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ташаббуси билан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти нефть ва газ факультети фаоллар залида ўтказилган давра суҳбатида орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг аянчли оқибатлари хусусида сўз юритилди.

Тадбирда марказ мутахассислари ёшларга мавзу ҳақида тушунча бердилар. Уларни ҳушёрликка чақирдилар.

Мулоқот давомида, айниқса, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Исоқ Тўраев томонидан берилган мотивация талабаларда катта таассурот қолдирди.

-Соат мили бир марта «чиқ» этганида дунёда қанча одамнинг умри якун топади,- деди у ўз сўзида. – Шу сабабли умр қадрига ҳар лаҳзада етиб яшамоғимиз зарур. Суқротнинг зўр ҳикмати бор: «Ўзингни асрамоқчи бўлсанг, аввало ёнингдагиларни асра!». ОИТС сингари даҳшатли хасталиклардан нари бўлиш учун мана шуларни англаб етишимиз зарур. Ибратга муносиб инсонлардан ибрат олишни ўрганишимиз лозим.