Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг вилоятимиздаги филиаллари малакали мутахассислари Қарши шаҳридаги Қиличбек Қўрғонча маҳалласида нуронийлар учун тиббий кўрик ташкил этишди.
Тадбирда иштирок этган 28 нафар отахон ва онахонга зарур тиббий тавсия ва маслаҳатлар, 3 нафар қарияга эса вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида даволаниш учун йўлланма берилди.