Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизда “Ёшлар саломатлиги ойлиги” акцияси давом этмоқда.
Акция доирасида 18-30 ёшгача бўлган ёшлар профилактик тиббий кўриклар, скрининг текширувлари ҳамда чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилмоқда.
Қарши тумани Гулистон маҳалласи ҳудудида ташкил этилган шундай тадбир жараёнида 150 нафардан ортиқ фуқаролар туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси тор мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 28 нафар фуқарога амбулатор, 4 нафарига стационар даволаниш тавсия этилди.
Шунингдек, акция доирасида иштирокчи ёшлар учун «Соғлом овқатланинг ва соғ-омон бўлинг», «Мен тамакига қаршиман! «, «Соғлом ҳаётга қадам бос», » «Истеъмол қилинг ва чекланг!» мавзуларида тарғибот тадбирлари ўтказилди.