Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида болалар кардиожарроҳлиги йўлга қўйилганлиги хусусида илгари хабар берган эдик. (https://t.me/ssvuz/12768?single)Кеча бу ерда дастлабки икки юқори технологияли операция бажарилди.
Қашқадарёлик беш ёшли Умиджон ва уч ёшли Зеҳния «Туғма юрак нуқсони, қоринчалараро тўсиқ нуқсони» ташхиси билан даволаниб келган.
Вилоятда бу йўналишдаги илк операциялар мана шу бола ва қизалоқда ўтказилди.
«Юракда очиқ юқори технологигияли операция, сунъий қон айлантириш ускунаси ёрдамида нуқсонни пластика килиб ёпиш» деб номланган мураккаб кардиожарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди.
Айни пайтда болаларнинг аҳволи яхши.
Шу пайтгача қашқадарёликлар бу турдаги касаллик бўйича жарроҳлик амалиётлари учун пойтахт клиникаларига боришган. Эндиликда шу ташвиш билан юрган воҳадошларимизнинг узоғи яқин, мушкули осон бўлди.