НИШОНДА ИЛК МАРТА БИР НЕЧА ТУРДАГИ НОЁБ ОПЕРАЦИЯЛАР БАЖАРИЛДИ

Нишон тумани тиббиёт бирлашмасида илгари фақат марказий клиникаларда бажарилган бир неча турдаги ноёб юқори технологияли операциялар амалга оширилди.

Туманнинг Каптарли маҳалласидан шифохонага келтирилган 27 ёшли бемор аёл Ҳ.М.да вилоят онкологлари билан ҳамкорликда “Юқори ўрта лапоратомия чандиқларини ажратиш. Ошқозон ости бези танасидаги ҳосилани радикал олиш ва қорин бўшлиғини дренажлаш”, Юксалиш маҳалласидан 50 ёшли бемор аёл Р.Н.да “Ошқозон ости бези бош қисми бластомаси” бўйича мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилди.

Шунингдек, нишонлик жарроҳлар самарқандлик дерматологлар билан ҳамкорликда жиддий куйиш жароҳатини олган Нишон маҳалласидан 21 ёшли бемор қиз А.Ж.да тери кўчириб ўтказиш операциясини ҳам кўнгилдагидек адо этишди.

Операциялар бепул бажарилди. Айни пайтда беморларнинг аҳволи яхши.