🇺🇿🇮🇳Бугун пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида ўтказилган Ўзбекистон – Ҳиндистон соғлиқни сақлаш халқаро форуми доирасида Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Тешаев мазкур давлатнинг Rhythm Heart Institute муассасаси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.
✍️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан хусусан, Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали ва MVR Cancer centre&Research Institute ҳамда Sarvodaya Healthcare муассасалари ўртасида ҳамкорликка асос солинди.
🤝Шунингдек, академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали билан Apollo Hospitals, Artemis Hospitals, Asian Institute of Gastroenterology ва Promnex Multispeciality Hospital ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.