«Саломатлик сайиллари»нинг навбатдаги тадбирлари Муборак туманидаги «Маржон» сиҳатгоҳида ташкил этилди.
Пойтахтдаги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ҳамда Қаршидаги даволаш-профилактика муассасаларининг малакали шифокорлари туманнинг турли маҳаллаларидан келган 1000 га яқин аҳоли вакилини тиббий кўрикдан ўтказишиб, зарур маслаҳатларни беришди.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача воҳамизнинг Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Деҳқонобод, Косон, Қарши, Китоб, Касби, Миришкор туманларида ўтказилган шу каби «Саломатлик сайиллари» энди Ғузорда давом этади.