«САЛОМАТЛИК САЙЛИ»НИНГ ТИББИЙ КАРВОНИ КОСОНДАН КАСБИГА КЎЧДИ

Кеча Косонда «Саломатлик сайли» тадбирларини ташкил этган тиббиёт карвонининг навбатдаги манзили Касби тумани бўлди.

Сайилда пойтахт, воҳа маркази ва туман тиббиёт бирлашмасининг малакали мутахассисларидан иборат тиббиёт карвони вакиллари туман маданият марказида жам бўлган 708 нафар касбиликни тиббий кўрикдан ўтказишди.

Шунингдек, тадбир давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Тешаев, республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозилов, туман ҳокими Тўхтамурод Мейлиев ҳамда вилоят даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари аҳоли вакиллари билан мулоқот ўтказишди.

«Саломатлик сайли» эртага Қарши туманида давом этади.