Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига ҳомийлар томонидан замонавий лапараскоп ускунаси келтирилди

Кўп йиллар давомида «оғир туман» ҳисобланиб келган Чироқчи тумани аҳолиси мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун пойтахтга ёки вилоят марказига қатнаб, овора бўлишар эди, – дейди тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Эркин Арзиев.- Эндиликда ҳудудга тиббиётнинг замонавий ютуқлари жорий этилмоқда. Айниқса, туманимизнинг ўзида жарроҳларимиз юртимизнинг саноқли клиникаларида амалга оширилаётган энг замонавий юқори технологияли миниинвазив жарроҳлик амалиётларини бажариш имкониятига эга бўлганлиги кўпчиликни қувонтирди. Ускуна ўрнатилган дастлабки куннинг ўзидаёқ лапароскопик усулда ўт қопи тошини олиб ташлаш бўйича 4 та операция муваффақиятли тарзда ташкил этилди.