Қарши шаҳридаги Абу Али ибн Сино номли жамоат саломатлиги техникумида «Тиббиёт соҳасида олима аёллар» тадбири ўтказилди

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ташаббуси билан Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни муносабати билан Қарши шаҳридаги Абу Али ибн Сино номли жамоат саломатлиги техникумида «Тиббиёт соҳасида олима аёллар» тадбири ўтказилди.

Унда тиббиёт фанлари номзодлари – вилоят тиббий диагностика маркази бош шифокори Сурайё Сайфиева ва вилоят перинатал маркази акушер-гинекологи Марҳамат Турсунқулова бўлғуси тиббиёт ходимларига ўз тажрибалари хусусида сўзлаб бердилар.