Қамаши туманида аҳолининг муаммолари ва ижтимоий аҳволини ўрганиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган, вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан «Оққўрғон тажрибаси» асосида Қамаши туманида аҳолининг муаммолари ва ижтимоий аҳволини ўрганиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тиббиёт соҳасига доир мурожаатлар ҳам ўрганилиб, Тўқбой, Самарқанд ва Истиқбол маҳаллаларида малакали мутахассислар иштирокида тиббий кўриклар ташкил этилди.

Уч кун давомида 571 нафар фуқаронинг мурожаати қабул қилинди. 488 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 25 нафари туман шифохонасига даволаниш учун ётқизилди. Юқори технологик амалиётлар ўтказиш бўйича 9 нафар бемор учун алоҳида кўрик ташкил этилди. 8 нафар беморга вилоят шифохоналарига йўлланма берилди. 2 нафари тиббий меҳнат эксперт комиссиясига йўналтирилди.

Тиббий кўрикларда мобиль офтольмологик клиника ва замонавий мобиль маммограф имкониятларидан унумли фойдаланилди.