Юртимизда бир суткада 2 372 нафар чақалоқ дунёга келди

📑 Жорий йил 24 январь эрталабки соат 08:00 дан 25 январь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.

🚑 “103” хизмати:

📊 2 752 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
☎️ “Тез ёрдам”га 31 753 та чақириқ келиб тушди.

Энг кўп чақириқлар:

📌 Фарғона вилояти — 3 805 та,
📌 Тошкент шаҳри — 3 278 та,
📌 Андижон вилояти — 3 157 та,
📌 Тошкент вилояти — 3 065 та,
📌 Сурхондарё вилояти — 3 040 та.

🏥 Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларига 3 109 та мурожаат келиб тушди.

🛏 Беморлардан 870 нафари госпитализация қилинди.

📌 Сутка давомида жами 2 372 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:

👩‍👦1 189 нафари — ўғил;
👩‍👧1 183 нафари — қиз.
👩‍👧‍👧 Ушбу гўдаклардан 26 нафари — эгизак.

Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:

👶🏻 Фарғона вилояти — 276 нафар,
👶🏻 Самарқанд вилояти — 262 нафар,
👶🏻 Қашқадарё вилояти — 239 нафар,
👶🏻 Сурхондарё вилояти — 229 нафар,
👶🏻 Наманган вилояти — 204 нафар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.